Ўзбекистонга яна 1 млн доза «ZF-UZ-VAC2001» вакцинаси олиб келинди

«Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасининг яна 1 миллион дозаси 27 апрель куни Хитойдан олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси 27 март куни келтирилган эди. Шу кунгача мамлакатдаги вакцинация жараёнлари учун жами 1660 минг доза вакцина захирасидан фойдаланилмоқда. Айни пайтгача эмланган 565 минг нафардан ортиқ аҳолининг 46 фоизи, яъни 263 минг нафардан ортиғи «ZF-UZ-VAC2001» билан эмланган.

Бу вакцина билан эмланиш 65 ёш ва ундан катта ёшдаги эмланувчилар орасида 148 минг нафардан ортиқни, тиббиёт ходимлари орасида 114 минг нафардан ортиқни ташкил қилган. Кеча, 26 апрель куни «ZF-UZ-VAC 2001» билан эмланган фуқаролар сони 14 522 нафарни ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 68 фоизга етган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал мамлакатга «Спутник V» вакцинасининг 2 та патрияси келтирилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йил охирига қадар қанча аҳоли вакцина билан эмланиши маълум қилинган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди