Президент Буюк Британия билан шерикчилик тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия билан шерикчилик тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси, бир томондан ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, иккинчи томондан, ўртасида шерикчиликни таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилишни назарда тутади.

Маълумот ўрнида, мазкур битим 2019 йил 31 октябрда Тошкент шаҳрида қабул қилинган.

Аввалроқ Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқлангани ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиниши ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг саноат соҳасидаги битимига қўшилгани маълум қилинган.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди