Ички ишлар ходимлари ва аҳоли ўртасида зиддиятлар кўпаяётганига изоҳ берилди

Ички ишлар вазирлиги академиясида 27 апрель, сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида академия раҳбари Рустам Хотамов Ўзбекистонда ички ишлар органи ходимлари ва аҳоли ўртасида кўпаяётган зиддиятларга изоҳ берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Академия раҳбарининг таъкидлашича, бу зиддиятларга профилактика инспекторларининг жуда оз қисми академияда таҳсил олгани, бундан ташқари, карантинда кучайтирилган тартибда иш ташкил қилинганини сабаб қилиб кўрсатган.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги ҳар қандай ходим содир этган ножўя хатти-ҳаракатига муросасиз муносабатда бўлган ва кескин чоралар кўрган. Тизим шаънига путур етказган ходимлар бу соҳадан бутунлай четлатилган.

«Профилактика инспекторлари томонидан этикага зид ҳолатлар кузатилаётганига ижтимоий тармоқлар орқали гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг келиб чиқиш сабабларидан бири шуки, маҳаллага биттадан профилактика инспекторлари учун штат яратилгандан сўнг кадр етишмагани учун фуқаролик олий таълим муассасаси битирувчиларини 6 ойлик курсда ўқитиб, махсус лейтенант унвони бериб, органга ишга олган эдик», — дейди Рустам Хотамов.

Шунингдек, у бундай камчиликларнинг олдини олиш учун профилактика инспекторларини академияда тайёрлаш йўлга қўйилаётганини маълум қилди. Унда профессор ўқитувчилар амалиётда бўлаётган камчиликларни ўрганган ҳолда уларда касбий маданият, этика, фуқаролар билан бўладиган муносабатда ўзини қандай тутиш кераклигини ўргатиши таъкидланган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида профилактика инспектори фуқарони ноҳақ қамагани айтилган видеога муносабат билдирилгани, Тошкентда профилактика инспектори ерда ётган аёлни тепаётгани акс этган видео бўйича изоҳ берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023