Наманганда юк машинаси 2 ёшли болани босиб кетди
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 25 апрель, якшанба куни юк машинаси 2 ёшли болани босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 43 ёшли фуқаро «Kia Bongo III» русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб, Янгиқўрғон туманида якка тартибдаги хусусий тадбиркор бўлиб ишловчи 33 ёшли фуқаронинг яшаш хонадонига автомашина юкхонасида бўлган музқаймоқларни тушириб қайтиб кетиш мақсадида келган.
Таъкидланишича, транспорт воситасини орқа томонга ҳаракатлантирган вақтида уй эгасининг 2 ёшли ўғлини босиб юборган. Оқибатда бола воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат бўйича туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят колексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Наманганда «Жигули» уриб юборган 6 ёшли бола шифохонада вафот этгани, шунингдек, Наманганда «Damas» йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинган.