Ўзбекистонда боғча, мактаб ходимлари ва сурункали касаллиги бор фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Ўзбекистонда 27 апрелдан бошлаб мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинди. Шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди. Шу куннинг ўзида:

  • 9343 нафар ўқитувчи;
  • 5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходими;
  • 2845 нафар сурункали касаллиги борлар коронавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Қайд этилишича, илк кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи «AstraZeneca», 78 фоизи «ZF-UZ-ВАC2001» билан эмланган бўлса, мактабгача таълим муассасалари ходимларида бу кўрсаткич мос равишда 11 ва 89 фоизни, сурункали касаллиги борларда эса 23 ва 77 фоизни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хусусий клиникалар «Спутник V» вакцинаси билан пулли эмлаш бошлагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилган эди. Шунингдек, Мусулмонлар идораси эмлаш рўзани бузиши тўғрисидаги саволга жавоб берган эди.

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Янгиликлар18:32 | 6.2.23
Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

Муҳим хабарлар

Қозоғистонда кузатилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

18:32 · 06.02.2023

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023