Ўзбекистонда халқаро имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши учун қаерга мурожаат қилиш керак?

AОКAда 27 апрель, сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида халқаро имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши учун ёшлар қаерга мурожаат қилиши кераклиги ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Norma.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сонли қарорига кўра, xалқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби йўлга қўйилган. Унга кўра, харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT кабилар киритилган. Топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилинa бошлайди.

Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Миржалол Мирсобитовнинг маълумот беришича, CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади. Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан, 2021 йил учун IELTS 2000 нафар (16–31 ёшгача), TOEFL 100 нафар, GMAT, GRE, SAT 20 нафардан ёшга компенсация қилиниши режаланган.

2021 йилда умумий ҳисобда 2160 дан зиёд ёшларга хорижий сертификат харажатлари қопланиши кўзда тутилган. 2022 йилда 5000 ёшга имтиҳон харажатларини қоплаб бериш режаланган. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2021 йил ҳисобида умумий харажатлар учун 5 миллиард сўм маблағ сарфланиши ҳисоблаб чиқилган.

Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Aброр Мақсудов мазкур компенсация тўловини олиш шартлари билан таништирди. Ушбу давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин. Сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ҳамда махсус сертификат PDF шаклида илова қилиниши керак.

Ёшлар ишлари агентлиги 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади. Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади. Имтиҳон топшириш харажати қуйидаги талабларга жавоб берганда компенсация қилинади:

  • имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;
  • махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилганда;
  • махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.

SMS-хабар орқали ижобий жавоб олганидан сўнг ариза берувчи компенсацияни олиш учун ўзи танлаган «Халқ банки»нинг филиалига мурожаат этиши керак. Маълумот ўрнида, aриза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга кирмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши керак.

Аввалроқ 2021 йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлардан 5 та фандан тест олинишини маълум қилинганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда