Ўзбекистонда оғир шароитдаги қанча аёл иш билан таъминлангани маълум бўлди

AОКAда 27 апрель, сешанба куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг қанчаси иш билан таъминлангани ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «ЎзЛиДеП» ахборот хизмати

Тадбиркорликни ривожлантиш агентлиги ходими Шерзод Отажоновга кўра, 2020 йил давомида ишлаш истагида бўлган уй бекаларининг рўйхати маҳаллабай тузилган. 471 615 нафар хотин-қизнинг рўйхати шакллантирилиб, ҳозирга қадар уларнинг 247 700 нафари доимий ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, oғир турмуш шароитида яшовчи 7133 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Уларни миллий ҳунармандчилик касбларига йўналтириш мақсадида 4 минг 873 нафар аёл маҳаллалардаги тажрибали уста-ҳунармандларга бириктирилган.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг ўтган даврида 5 минг 942 нафар хотин-қиз тикувчилик, сартарошлик, пазандачилик, психология, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик кўникмалари каби йўналишларда бепул ўқитилган. 5,5 минг нафар аёлнинг кичик бизнес лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар асосида 102 миллиард сўм маблағ ажратилиб, натижада хотин-қизлар учун 4364 та янги иш ўрни яратилган.

«Узоқ йиллардан буён ишсиз ёки бола парваришида бўлган, чет давлатдан қайтган, пандемия муносабати билан ишсиз қолган аёллардан 14 мингдан зиёди доимий ишга, 30 минг нафари оилавий тадбиркорлик фаолиятига жалб этилди. Авф этилган 38 нафар аёлга тадбиркорлик учун кўмаклашилди», — деди Шерзод Отажонов.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар «Аёллар дафтари»га киритилган 432 минг нафар аёлдан 56 902 нафарининг бандлиги таъминланди (22 474 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож), 4 984 нафари касб-ҳунарга ўқитилди ва махсус сертификатга эга бўлди. 2486 нафар аёлга имтиёзли кредит ажратилди, 1155 нафарига томорқадан фойдаланиши учун имтиёзлар берилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга 33 миллион сўм кредит ажратилииши ҳақида хабар берилган эди.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади