Ўзбекистонда январь–март ойларида ҳисобланган солиқнинг қанчаси ихтиёрий тўлангани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳисобланган солиқларнинг қанчаси ихтиёрий тўлангани очиқланди. Бу бўйича Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, январь–март ойларида ҳисобланган солиқларнинг 95 фоизи ихтиёрий равишда тўланган. Шунингдек, бу даврда давлат бюджетига 1,7 триллион сўм солиқ тушумлари таъминланиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 123 фоизга ўсган. Қўшимча даромадлар суммаси 1,7 триллион сўмга, яъни 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 бараварга ўсган.
Таъкидланишича, тушумларнинг 90 фоизи ҳар ойнинг 25-санасигача ва қолган 10 фоизи охирги 5 кунда таъминланган. Таққослаш учун, 2020 йилда тушумларнинг 73 фоизи ҳар ойнинг 25-санасигача ва қолган 27 фоизи охирги 5 кунликда тушган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июндан айрим тадбиркорларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши, шунингдек, солиқни вақтида тўлаган тадбиркорлардан ортиқча тўлов талаб этилиши ҳақида маълум қилинган.