«Саҳарлик қилиш мақсадида чиққан эдик». Бўстонлиқда 2 машина ҳайдовчилари йўлда хавфли дрифтлар қилди — видео

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Spark» ва «Nexia» ҳайдовчилари йўлда хавфли дрифтлар қилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @yhxbbuz

Хабарга кўра, 23 апрель куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қидирув ва суриштирув ишларини олиб борган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида мазкур ҳолатни Тошкент шаҳрида яшовчи, 1999 ва 1995 йилда туғилган фуқаролар содир этгани аниқланди. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125- ва 128-моддалари асосида белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шунингдек, машина ҳайдовчиларидан бири ўз хатти-ҳаракатини қуйидагича изоҳлаган:

«Бўстонлиқ туманида саҳарлик қилиш мақсадида ҳамкасбларим билан бирга йўлга чиқдик. Саҳарликдан қайтиб келаётган пайтимизда йўл четида тўхтаб, болалар билан расмга тушдик. Машинамизнинг рақамини ёпиб, озгина қийнаб, айлантириб дрифтлар қилдик. Бунақа ҳолат бўлишини билмаган эдик».

Аввалроқ Тошкентда бетон тўсиққа урилган «Cobalt» «Lacetti» билан тўқнашиб кетгани ва Фарғонада бетон тўсиққа урилган «Nexia-2» йўловчиси вафот этгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тошкентда ҳайдовчиси маст бўлган «LADA Vesta» бетон тўсиққа урилгани маълум қилинган.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023