Сайёҳларсиз ҳувиллаб қолган Галапагос, дунё бўйлаб супер ой, Анадолудаги қадимги шаҳарлар — 28 апрель суратлари
Эътиборингизга 28 апрелнинг энг қизиқарли ва долзарб суратларини тақдим этамиз.
Бир неча ҳафтадан буён Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кескин ошмоқда ва дунёда энг ёмон ҳолат бўлиб турибди. Кунлик касалланиш 300 минг кишидан ошмоқда. Вафот этганлар сони эса 200 минглик чегарадан ошиб кетди. Крематорийларда жой йўқлигидан ўликларни кўчада ёқишга тўғри келмоқда.







Маълумки, коронавирус пандемияси кўплаб соҳаларни инқироз ёқасига келтириб қўйди. Бу борада энг кўп зарар кўрган соҳа туризм бўлди, десак янглишмаган бўламиз. Айрим жойларнинг асосий даромади фақатгина туризмдан келади. Шундай ҳудудлардан бири Галапагос оролларидир. Оролда туристларнинг йўқлиги сабаб кўча ва соҳиллар деярли бўшаб қолган.




Қадим Анадолу цивилизациялар бешикларидан бири ҳисобланади. Бу ҳудудда Троя ва Айзаной каби шаҳар-давлатлар мавжуд бўлган. Аммо бугунги кунда мазкур шаҳарларнинг фақат айрим қолдиқларигина сақланиб қолган. Қуйида Анадолудаги мазкур шаҳарлар қолдиқлари суратларини тақдим этамиз.






Табиат мўъжизаларга бой. Куни-кеча инсоният шундай мўъжизалардан бирига гувоҳ бўлди. Йилда бир марта бўладиган супер ой ҳодисаси юз берди. Дунёнинг турли бурчакларида олинган супер ойларни томоша қилинг.







