Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолиб, йўловчилар рельс бўйлаб юриб кетди — видео

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатида 28 апрель куни поезд тўхтаб қолди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳолат юзасидан баёнот берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Хабарга кўра, 28 апрель, чоршанба куни соат тахминан 17:50 ларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишида носозлик содир бўлган. «Миллий боғ» ва «Новза» бекатлари оралиғида поезд тўхтаб қолган. Ҳамма йўловчилар хавфсиз эвакуация қилингани таъкидланган. Маълум қилинишича, метрополитеннинг ушбу йўналишдаги ҳаракат давом этмоқда.

«‘Тошкент метрополитени’ УК раҳбарияти йўловчилардан узр сўрайди ва вазиятга ойдинлик киритиш учун тезкорлик билан ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилади. Суриштирув натижалари жамоатчиликка эълон қилинади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни метронинг ерусти Сергели йўналиши бошланиш жойида икки поезд тўқнашиб кетган эди. Тўхтаб қолган таркибга ортидан келган бошқа бир таркиб келиб урилганди.

Шунингдек, 7 апрель куни «Ғафур Ғулом» бекатида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди, оқибатда йўловчилар бошқа таркибга кўчирилди, юрмай қолган поездни бошқа бир поезд шатакка олишига тўғри келганди.

Кейинчалик 8 апрель куни Сергели йўналишида метро ерусти йўлида тўхтаб қолди. Контакт рельсининг кронштейнлари чиқиб кетди, бунинг оқибатида вагонлардаги йўловчилар ерусти метроси бўйлаб пиёда ҳаракатланди.

Бундан ташқари, 9 апрель куни метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида метро вагони эшигини ёпмай ҳаракатланган эди. Бунинг оқибатида хизмат вазифаларини нотўғри бажаргани учун машинист, электромонтёр-чилангар ва электр ҳаракатланувчи таркибнинг катта устаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда