Тошкент вилоятидаги 2 хонали уйда газ портлагани бўйича жиноят иши очилди
Тошкент вилоятидаги 2 қаватли уйда 27 апрель куни газ портлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича жиноят иши очилганини маълум қилди.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, портлаш соат 11:40 атрофида Обод турмуш маҳалласи Шон-шуҳрат кўчасида жойлашган икки қаватли уйда юз берган эди. Шундан сўнг воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали ходимлари билан биргаликда ўрганиш ишларини олиб борган.
Қайд этилишича, хонадон эгаси газ ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали ўғринча улаб қўйгани аниқланган. Шунингдек, ўрганиш давомида уйдаги хоналарнинг бирида табиий газ сизиб чиққан ва хоналарнинг бирида табиий газ тўпланиб қолган. Оқибатда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида бир киши вафот этган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Андижондаги уйларнинг бирида содир бўлган портлашда хонадон эгаси ва унинг 7 ёшли набираси ёнғинда қолгани ва Бухорода қурилиши битмаган кўп қаватли уйда газ портлагани хабар қилинган эди.