Зангиотада инспекторнинг Facebook‘даги саҳифасида жонли эфир қилган блогер қамалгани бўйича изоҳ берилди

AОКAда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида 28 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Зангиотада инспекторнинг Facebook’даги саҳифасида жонли эфир қилган блогер қамалгани бўйича изоҳ берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Мутахассиснинг маълум қилишича, 21 апрель куни блогер Отажоновга Зангиота туман Сарбозор МФЙ профилактика инспекторининг қонуний талабларини бажармагани ва хизмат бурчини бажаришга қаршилик кўрсатгани учун қонуний чора кўрилган.

«Хеч бир фуқарони уларнинг рухсатисиз тасвирга олиш ва уни ижтимоий тармоқларда тарқатиш мумкин эмас. Фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар – махфий. Шу жумладан, шахснинг тасвири ҳам унинг шахсига оид идентификацион белгиси ҳисобланади», — дейди Шоҳрух Ғиёсов.

Шунингдек, у фуқароларни шахсига оид маълумотларни, уларнинг розилигисиз тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, жамоат назорати сифатида ИИО ходимларини хизмат вазифасини бажараётган чоғида тасвирга олишингиз мумкин. Тасвирни ижтимоий тармоқларга жойлаш ҳам таъқиқланмаган. Фақат тасвирга олиш жараёнида ходимнинг ишига халақит бермаслик, жамоат тартибини бузмаслик, ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойни тарк этиш бўйича талабларни бажариш керак.

Аввалроқ Тошкентда профилактика инспектори ерда ётган аёлни тепаётгани акс этган видео бўйича изоҳ берилгани, Тошкент вилоятида профилактика инспектори фуқарони ноҳақ қамагани айтилган видеога муносабат билдирилгани ҳақида хабар берилганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди