Жаҳонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори в.б. этиб тайинланди
«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида 28 апрель куни ўтказилган йиғилишда Жаҳонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, йиғилишда Бухоро аэропорти директори масаласи кўрилган. «Бухоро халқаро аэропорти» МЧЖга мазкур аэропортда 20 йилдан буён ишлаб келган Жаҳонгир Раҳимов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унга «Uzbekistan Airports» билан келишган ҳолда штат жадвалини тузиш ҳамда аэропорт фаолиятини самарали олиб бориш вазифаси юклатилган.
Маълум қилинишича, у мазкур лавозимга тайинлангунга қадар аэропорт хавфсизлик хизматида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисига биринчи ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университетига раҳбар тайинлангани маълум қилинган.