ЖССТ антитаначалар коронавируснинг қайси штаммига самарасиз эканини айтди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавируснинг «ҳиндча» варианти мутациялари коронавирусга қарши эмланганларда ҳам антитаначаларга чидамли эканини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, Ҳиндистонда коронавируснинг янги «B.1.617» штамми аниқланган. Унинг таркибида «E484Q» ва «L452R» мутациялари мавжуд. Дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, «L452R» баъзи антитаначаларни даволаш самарадорлигига халақит бериши мумкин. «E484Q» эса антитаначаларни зарарсизлантиришга олиб келади. Шу сабабли, коронавирусдан даволанган одамда пайдо бўлган антитаначалар «ҳиндча» мутацияга қарши курашишда ёрдам бермайди.

Шу билан бирга, «ҳиндча» штамм «британча», «Жанубий Африка» ва «Бразилия» варианти каби юқумли касалликларга сабаб бўлади. ЖССТ Ҳиндистонда вирус мутациясига нима таъсир қилганини ҳали аниқламаган. Унинг кўпайишига мамлакатда оммавий тадбирларни ўтказиш ва коронавирусга қарши чораларни юмшатилиши сабаб қилиб кўрсатилган. Кўпгина мамлакатларда миллий штаммлар аллақачон аниқланган. ЖССТ «британча», «Жанубий Африка» ва «Бразилия» штаммларининг тез юқушини таъкидлаган.

Аввалроқ ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмлашни бошлаган давлатларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, олимлар Ҳиндистонда коронавируснинг кўпайиш сабабини аниқлагани маълум қилинган.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди