«Аҳоли Президентни сайлай олади, нега мансабдорларни сайлолмас экан?» — Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев аҳоли мансабдорларни сайлашга тайёр эканини таъкидлади. Бу ҳақда у YouTube’даги «Аlter Ego» лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Кадр: YouTube/ Alter Ego

Депутат агар имконият бўлганда, давлат тузилмасида мансабдорларнинг сайлов орқали лавозимга тайинланишини йўлга қўйишини маълум қилган.

«Мен давлат тузилмасида, биринчидан, мансабдорларнинг сайлов орқали лавозимга тайинланишини йўлга қўйган бўлардим. Жойлардаги прокурор, ҳокимларнинг тайинланишини, удан кейин вилоятлардаги ИИБ бошлиқларини, шунингдек, вазирларни ҳам очиқ тайинловлар орқали тайинланишини йўлга қўяр эдим», — дейди у.

Расул Кушербаев, шунингдек, аҳоли бундай сайловларга тайёр эканини алоҳида таъкидлаб ўтган.

«Одамлар бунга тайёр. Ахир улар Президентни, депутатларни сайлайди-ку. Президент бу давлат етакчиси, унинг алоҳида сиёсий иродаси бор. Агар аҳоли шундай инсонни сайлай олар экан, нима учун бошқа мансабдорларни сайлай олмайди. Мен, шахсан, улар тайёр деб ўйлайман», — дейди депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Расул Кушербаев ҳокимлар сайлов йўли билан сайланишга тайёр эмас деб ҳисоблашини айтган эди. «Сайлашга ҳали халқимиз тайёр эмас, деган гапни айтган инсон аслида қўрқади», деган эди депуатат ўз интервьюсида.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео