«Биргина паспорт билан нафақа тайинлаш йўлга қўйилади» — Пенсия жамғармаси директори
АОКАда 28 апрель, чоршанба куни Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров биргина паспорт билан пенсия тайинлаш йўлга қўйилишини маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Таъкидланишича, Президент қарори лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритилган. Унда фуқаролар томонидан пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим этиладиган қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан воз кечиш, ушбу жараёнда инсон омилини камайтириш, аризалар ижроси устидан автоматикик назорат ўрнатиш кўзда тутилган.
«Паспорт билан нафақа тайёрлаш тизими 2021 йилнинг апрель–июнь ойларида ишга тушади. Бизнинг мақсадимиз хизмат сифатини тубдан ошириш, фуқаролар эътирозларини камайтириш ва пенсия тайинлашда турли қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳисобланади», — дейди Абдулазиз Ҳайдаров.
Маълумот учун, жамғарма тизимига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали нафақа ва моддий ёрдам тайинлашга оид 51 717 та мурожаат келиб тушган.
Аввалроқ Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи пенсия ва нафақа олиши маълум қилинган.