Бухорода қалбаки пулларни муомалага киритган эркаклар ушланди — фото

Бухоро вилояти Жондор туманида 18 миллиондан кўп пулни қалбакилаштирган эркаклар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 11 март куни Жондор тумани ички ишлар бўлимига туманнинг Самончуқ маҳалласида яшовчи Л.Р. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Аниқланишича, шу куни савдо дўконига фуқаро 12 дона елим тоғораларни харид қилиб, 10 дона 100 минг ва 1 дона 50 минг сўмлик, жами 1 миллион 50 минг сўм берган. Сотувчи пулларни текширганда, купюраларининг серия рақамлари бир хил эканини билиб, пуллар қалбакилигига гумон қилган. Шу сабабли номаълум шахсни аниқлаб, унга чора кўришни сўраган.

Таъкидланишича, фуқаро Л.Р. томонидан тақдим қилинган қалбаки пуллар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси эксперт криминалистика бўлими томонидан ўтказилган суриштирувда ушбу пуллар Ўзбекистон пул бирликларини ишлаб чиқарувчи босма корхона томонидан тайёрланмаган қалбаки пуллар экани, рангли принтер ёрдамида тайёрлангани аниқланган.

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Жиноят иши бўйича ўтказилган суриштирув давомида ушбу жиноятни Бухоро туманида яшовчи фуқаро Р.А., К.У. ҳамда ромитанлик фуқаро Д.Н.лар содир қилгани аниқланган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича гумон қилинувчи фуқаро Р.А.нинг уйидан 25 дона 50 минг сўмлик бир хил серияли, жами 1 миллион 250 минг сўм қалбаки пуллар, шунингдек, фуқаро Д.Н.нинг хонадонидан бир дона компьютер жамланмаси, бир дона рангли принтер, бир дона қоғоз кесувчи ускуна, 120 дона қирқилмаган қоғозга чоп этилган қалбаки 50 минг сўмлик купюрадаги, жами 18 миллион 600 минг сўм пул купюралари ҳамда бир дона хотирасида бир нечта давлатларнинг пул бирликлари электрон суратлари бўлган флеш-карта ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан Жондор тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада салкам 10 миллион сўм қалбаки пул ишлаб чиқарган эркак ушлангани, шунингдек, Чилонзорда қарийб 57 миллион сўмлик қадимий тангаларни сотаётган эркак қўлга олингани хабар қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023