Наманганда янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янги Наманган туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, сессияда Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш бўйича масала кўрилган. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов Янги Наманган тумани ҳокимлигига шу пайтга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келган Жобир Абдуллаев номзодини таклиф қилган.

Қайд этилишича, депутатлар ва фаоллар номзод юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирган. Номзод улар томонидан маъқулланган. Жобир Абдуллаев 1984 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2005 йилда Наманган муҳандислик педагогика институти, 2008 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган.

У 2008–2019 йиллар давомида «Наманган электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамиятида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган. 2019–2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган. Жобир Абдуллаев 2020 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири сифатида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 24 апрелдаги ўн тўртинчи ялпи мажлисида Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилгани маълум қилинган эди.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди