Ўзбекистон–Россия авиқатновлари билети баланд нархда сотилаётганига муносабат билдирилди

Тошкент шаҳрида 28 апрель, чоршанба куни фуқаро авиацияси бозорининг ривожланиш истиқболлари юзасидан ўтказилган брифингда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон–Россия авиқатновларининг билети нега баланд нархда сотилаётганига муносабат билдирди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, миллий авиокомпания матбуот хизматида Ўзбекистон–Россия авиқатновлари билети ўртача нархи 4 миллион 200 минг сўмдан ошмаган, бироқ билет сотувда 10 миллион сўмдан ортиқ нархда белгиланган.

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг мазкур масала юзасидан берган изоҳига кўра, регуляр парвозлар ҳафтасига бир маротаба амалга оширилади. Ҳозирда фуқаролар парвози талабига нисбатан катта дефицит (етишмовчилик) бор. Лекин билетлар нархининг сунъий оширилиши қонунга хилоф равишда кечмоқда.

«Ўртача бир билет нархи 4 миллион 200 мингни ташкил этади. 10 миллионни қаердан олишаётгани бўйича биз қўшма хизматлар билан бирга ишлаб, аниқлик киритяпмиз. Масалани ечиш учун Авиация ҳукумати сифатида вазирлик нархни сунъий оширган агентликлар, сотаётган кассалар билан текширув ишларини олиб боряпти. Бу каби ҳолатлар аниқланганда кескин чоралар кўриляпти. Ишлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан бирга амалга ошяпти», — деди вазир.

Шунингдек, «Uzbekistan Airways» АЖ бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов компания кичик моделдаги самолётларда маҳаллий парвозларни йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий йўналишлар учун кичик самолётларда билет нархлари ҳозиргидан камида 20 фоизга арзон бўлади.

«Ички йўналишда парвозлар сонини кўпайтириш мақсадида яна бошқа жиҳатдан кичкинароқ бўлган самолётлар лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Биз йилига камида 3 миллион аҳолини ички йўналишларда ташиш қобилиятига эга бўлиш маррасини ўз олдимизга қўйганмиз. Буни ҳозир гапиришга сал вақтли деб ўйлайман. Бизнес моделини ишлаб чиққанимиздан кейин бунга яна алоҳида урғу берамиз. Асосий мақсад — биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларининг республикада мобиллигини ошириш. Яъни вилоят марказларини пойтахт билан боғлаш», — деди Илҳом Маҳкамов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистоннинг 8 шаҳри билан мунтазам авиақатновни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023