Ўзбекистонда молиявий маълумотларни ОАВ ва интернетда эълон қилиш амалиёти жорий этилади
Ўзбекистонда 1 майдан молиявий маълумотларни ОАВ ва интернетда эълон қилиш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, қуйидагиларга доир маълумотларни ОАВ ва интернетда эълон қилиш татбиқ этилиши айтилган:
- давлат органлари, бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;
- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;
- давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.
Аввалроқ Ўзбекистонда банк картаси сифатида ишлатиш мумкин бўлган электрон чипли пенсия картаси жорий этилиши, шунингдек, давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими татбиқ этилиши хабар қилинганди.