Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегарадаги вазият бўйича учрашув ўтказади
Қирғизистон бош вазир Улуғбек Марипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода қирғиз-тожик чегарадаги вазият сабабли учрашади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси хабар қилди.

Келтирилишича, икки томонлама учрашув 29 апрель куни бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг мажлисидан сўнг бўлиб ўтади. Икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари қирғиз-тожик давлат чегарасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилади. Шунингдек, томонлар Қирғизистон парламенти Тожикистон билан зиддиятни ҳал қилиш учун қонунчилик даражасида чоралар кўришга тайёрлигини эълон қилган.
Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Садир Жапаров қирғиз-тожик чегараси бўйича тезкор йиғилиш ўтказгани маълум қилинган.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото