Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни амалий ташриф билан Туркманистон пойтахти Ашхободга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбарларининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, ташриф доирасида Ашхободдаги «Туркманбоши руҳи» мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиши ва Шавкат Мирзиёев Хитой ва Туркманистон раҳбарлари билан мулоқот қилиши хабар қилинган эди.