Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёевнинг 29 апрель, пайшанба куни Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бўлажак муҳим саналар муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, тилаклар билдирди. Мулоқотда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ХХР раиси Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва янгиланишларни юқори баҳолаб, уларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Камбағалликка қарши курашиш бўйича Хитойда тўпланган катта тажрибани чуқур ўрганиш масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилган амалий ёрдам учун ХХР етакчисига миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон ва Хитойнинг ваколатли идора ва ташкилотлари соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаб, аҳолини оммавий эмлаш бўйича биргаликдаги ишларни кенгайтиради.

Мулоқотда Шавкат Мирзиёев «Ягона Хитой» сиёсатини ҳамда «уч ёвуз куч» — терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш борасидаги ҳаракатларни доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаган. «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги самарали мулоқот, шу жумладан минтақада муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни, улар қаторида ХХР–Қирғизистон–Хитой автомобиль ва темир йўлларини қуриш лойиҳасини илгари суриш ишлари давом этаётгани қайд этилди. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича таклифи қўллаб-қувватланди.

Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ва 2021 йил бошидан ўзаро савдонинг 33 фоизга ўсишини таъминлашга эришилгани таъкидланди. Муҳим қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

Мамлакатлар яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, шунингдек, экспорт ва импорт кўрсаткичларининг мутаносиблигини таъминлаш сари муваффақиятли ҳаракат қилмоқдалар. Ўзбекистон Шанхай шаҳрида ўтадиган навбатдаги импорт маҳсулотлари Хитой халқаро кўргазмасида фаол иштирок этади.

Шу билан бирга,  Ўзбекистон ва Хитой етакчи корхоналарининг турли тармоқлардаги кооперациясини кучайтириш, шунингдек, иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларидаги лойиҳаларни илгари суришда ўзаро кўмаклашиш зарурлигини қайд этди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича ўрта муддатли қўшма дастурни тайёрлаш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Етакчилар Ўзбекистон-Ҳитой ҳукуматларараро қўмитаси фаолиятини кучайтириш ва яқин фурсатда унинг навбатдаги мажлисини ўтказиш топшириғини берди. Парламентлараро алоқаларни давом эттириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги фаол алмашинувларни қайта тиклаш, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан «Хитой – Марказий Осиё» форматидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги кўп томонлама муносабатлар ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда ушбу ташкилотнинг саммитини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. ШҲТ Мулоқот гуруҳининг Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш ва ушбу мамлакатни иқтисодий тиклашдаги муҳим ўрни қайд этилди.

Икки мамлакат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқди ҳамда режадаги ХХР раисининг Ўзбекистонга бўладиган ташрифига ҳамкорликни ривожлантириш, кўп асрлик дўстлик алоқалари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этадиган воқеа сифатида пухта тайёргарлик кўриш муҳим эканини қайд этди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой ва Туркманистон раҳбарлари билан мулоқот қилиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Туркия ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023