«Тўғри, суд ютқизди, лекин фақат қоғозда». Расул Кушербаев «UzAuto Motors» атрофидаги воқеалар ҳақида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев 20 апрель куни YouTube’даги «Alter Ego» лойиҳасига берган интервьюсида «UzAuto Motors» атрофидаги воқеалар ҳақида маълумот берди.

Кадр: YouTube/ Alter Ego

Депуататнинг таъкидлашича, суд «UzAuto Motors» томонидан ютқазилган, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан эмас. Содир бўлган воқеалар сабабли компания жуда кўп нарсани йўқотган.

«Бу жанг давом этади. Умуман олганда, жанг компания томонидан ютқазилган, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан эмас. Бу шунчаки қоғозда шундай. ‘UzAuto Motors’ жуда кўп нарсани йўқотди. Масалан, инсонлар ишончи, ўз обрўси… Мен бу масалада ишонч жуда муҳим деб ҳисоблайман. Лекин барибир ҳолат бу тарзда узоқ давом этмайди. Бир кун келиб одамлардан буни қўллаб-қувватлайсизми деб сўрашса, менимча, жуда кўпчилик салбий муносабатда бўлади», — дейди депутат.

Расул Кушербаев суд ютқизгани, лекин фақат қоғозда эканини қайд этган.

«Тўғри, суд ютқизди, лекин фақат қоғозда. Бундан ташқари, биз бу ҳолат сабабли жуда кўпчиликнинг асл юзини кўрдик. Бу ҳам маълум даражада бир натижа. Масалан, мен бизнинг судьялар қандай ишлашига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Шунингдек, монополияга қарши кураш борасидаги тизимимиз қандай ишлашини кўрдим. Енгилликлар ёки қандайдир имтиёзларга келсак, улар ҳукумат қарорлари асосида берилади, қонунлар асосида эмас. Бу ҳокимият ва бошқа органларга тегишли ваколатлар доирасида амалга оширилади. Парламентнинг ўзи ҳеч қачон ‘UzAuto Motors’га ҳам, бошқаларга ҳам имтиёзлар бермайди. Лекин парламентда ҳукумат қарорларини рад этиш ёки улар бундай қарорларни қабул қила олиш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисида қонун қабул қилиш имконияти бор. Бу билан мен шуғулланмайман. Шуғулланишни хоҳлардим, лекин ҳозирда оддий депутат сифатида ҳеч нима қила олмайман. Шунчаки ўзимга янги муаммолар орттирганим қолади», — дея таъкидлайди Расул Кушербаев.

Депутат «UzAuto Motors» билан курашишнинг навбатдаги босқичи сифатида божхона божларининг пасайиши бўлишини айтган эди. Ўз интервьюсида у ҳозирда бу борада қандай ишлар олиб борилаётганини маълум қилди:

«Мен бир неча бор ҳамкасбларим билан депутатлик сўровини юборган эдим. Охир-оқибат жавобини олдик, лекин ёпиқ тарзда. Биз уни ўқишдан бош тортдик. Яъни махфий маълумотлар экан. Ҳайратланган жойимиз шу бўлдики, давлат божлари билан боғлиқ маълумот махфий бўлиши. Бу биз учун янгилик бўлди. Демак, ҳали устида ишлаш керак бўлган анча нарса бор».

Эслатиб ўтамиз, «UzAuto Motors» компанияси 2020 йил 5 август куни депутат Расул Кушербаевнинг енгил автомобиллар нархларини ошириш бўйича айбловига жавоб берган.

Маълумот учун, Расул Кушербаев Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига «UzAutoMotors» АЖ томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ўрганиш бўйича депутатлик сўровини юборган. Унда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан олиб борилган ўрганишлар ва кўрилган чоралар ҳақида асослантирилган ахборот бериш ҳамда қўмитанинг автомобиллар нархини аҳолининг харид қобилиятига мослаштириш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш талаби қўйилган. Кейинроқ «UzAutoMotors» АЖ фаолиятида дастлабки қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
Янгиликлар18:15 | 6.2.23
Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

Муҳим хабарлар

Амрилло Иноятовнинг гаплари коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат деб баҳоланди

18:15 · 06.02.2023

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023