Бугун оқшоми. Қўшнилар билан гаплашган Мирзиёев, «Сардоба»нинг ўпирилиш сабаблари, коронамутацияни тезкор аниқлаш усули ва 30 апрелнинг муҳим хабарлари

Апрелнинг сўнгги куни якунланиб, ўз ортидан майни бошлаб келмоқда. Апрелнинг якунида нималар содир бўлди, қандай муҳим хабарлар эълон қилинди? — барчаси қуйидаги дайжестда.

Шавкат Мирзиёев «урушқоқ» қўшни давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари бугун, 30 апрель куни Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди.

Фото: «Bugun.uz»/ Коллаж

Шавкат Мирзиёев юзага келган вазиятни ҳал қилишда томонларнинг эришган келишувларини қўллаб-қувватлади. Мавжуд барча масалалар дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳида, фақат музокаларлар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши муҳим эканини таъкидлаган. Шунингдек, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга уюштириладиган расмий ташрифига тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан мулоқот давомида ўтган март ойида Тошкентда қабул қилинган қўшма қарор, келишув ва мажбуриятларни сўзсиз бажариш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

«Балиқлар хурсанд»: Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари очиқланди. Ҳолат юзидан 17 нафар мансабдор шахсга жиноий жавобгарлик белгиланди.

Кадр: Telegram

Сардоба фожиасидан роппа-роса бир йил ўтиб, тўғоннинг ўпирилиши сабаблари маълум қилинди. Бунга ҳеч қандай балиқларнинг алоқаси йўқ. Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошевнинг маълум қилишича, олиб борилган тадқиқот ва таҳлиллар натижасига кўра, тўғон ўпирилишига бир қатор омиллар сабаб бўлган.

Сув хўжалиги вазирлиги буюртмачи хизматини ташкил қилиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришда маъсулиятсизликка йўл қўйган. Иншоотни тўлақонли эксплуатация қилишда сув омборидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланмаган ҳамда белгиланган техник ва меъёрий талаблар қўпол равишда бузилган.

«UzGip» МЧЖ техник-иқтисодий асосларда белгиланган ечимларга риоя қилмасдан, унга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритган. Ишчи лойиҳа ҳужжатларида тўғоннинг конструктив ва сейсмик мустаҳкамлиги инобатга олинмаган.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг пудрат ташкилоти ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан тўғон танаси тупроғининг зичлиги, фильтр ва ҳимоя қатлами қалинлиги лойиҳавий кўрсаткичдан паст бўлишига йўл қўйилган.

Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, Сардоба фожиасида 17 нафар мансабдор ва мутасадди шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Ҳозирда уларга нисбатан айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилган.

Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади. Президент томонидан имзоланган тегишли қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.

Фото: ЎзА

Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

  • Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
  • ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Кун қаҳрамони: Тошкентда 101 ёшли нуроний коронавирусдан соғайди. Маълум қилинишича, 2021 йил 20 апрель куни Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 101 ёшли оққўрғонлик уруш ва меҳнат фахрийси оғир аҳволда олиб келинган. Нуроний отахон касалликка қарши тўғри даво муолажалари сабаб коронавирусдан буткул соғайиб, уйига рухсат берилган.

Барча беморларга шу отахонникидек ирода тилаб, жаҳон янгиликларига ўтамиз.

Хўш, оламда нима гап?

Япониялик олимлар коронавирус мутациясини тезкор аниқлаш усулини ишлаб чиқди. Кунчиқар юртнинг Осака ва Хоккайдо университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган усул коронавируснинг клонларини яратиш учун занжир реакцияси усулидан фойдаланишни ўз ичига олади. Бу эса вирус мутацияларининг биологик хусусиятларини тезда таҳлил қилиш имконини беради.

Исроилда ўтказилаётган диний маросимда одамлар тиқилинч бўлган трибуна қулаб тушиши оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Мерон тоғида яҳудийларнинг Лаг ба-Омер диний маросимини нишонлаш пайтида юз берган. Бунинг оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Оғир жароҳатланганлар вертолёт ёрдамида эвакувация қилинган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда