Бухорода «Тico» юқори тезликда ҳаракатланиб, «Lacetti» билан тўқнашиб кетди — видео
Бухоро шаҳрида «Тico» русумли машина ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, «Lacetti» билан тўқашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 27 апрель куни соат 23:40 ларда Ҳофизтаниш Бухорий ҳамда Зулфия кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. «Тiсo» ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил чироғидан ўтган. Шу вақтда ёндош кўчадан ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Тiсo» ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Бухоро шаҳар филиалига ётқизилган.
Аввалроқ Фарғонада юк машинаси билан тўқнашган «Spark» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани, шунингдек, Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилгани хабар қилинган.