Эронлик олимлар коронавирусдан ҳимояловчи спрей ишлаб чиқди

Эронлик олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи кийим ва ниқоб учун спрей ишлаб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича вирусга қарши янги препарат 29 апрель, пайшанба куни намойиш қилинган.

«Коронавирусга қарши спрейнинг таъсири шундан иборатки, уни ниқоб ёки кийимга сепганда коронавирус аниқланиб, махсус усулда йўқ қилинади», — дея маълум қилган Теҳронда коронавирусга қарши кураш штаби раҳбари.

Таъкидланишича, препаратни тез орада Эронда ишлаб чиқариш ва тарқатиш бошланади.

Маълумот ўрнида, Эрон расмийлари мамлакатда апрель ойида коронавирус билан касалланишнинг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилган ва буни Наврўз байрамида мамлакат бўйлаб саёҳат қилган фуқаролар сонининг кўпайиши билан изоҳлаган.

Аввалроқ Финляндия коронавирусга қарши бурун спрейи кўринишидаги вакцинани ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қозоғистонда маҳаллий «QazVac» вакцинаси билан оммавий эмлаш бошлангани маълум қилинган.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади