Фарғонада «Damas» йўл четида турган машина билан тўқнашиб кетди
Фарғона вилояти Қува туманида 28 апрель, чоршанба куни икки «Damas» тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, М.С. исмли ҳайдовчи «Damas» автомашинасини Хонобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Э.Ш. исмли ҳайдовчининг «Damas» автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи Э.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада юк машинаси билан тўқнашган «Spark» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани, шунингдек, Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилгани хабар қилинган.