Қашқадарёда ҳомиладор ўқитувчи калтакланди — видео

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 50-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси калтакланди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Nasafnews»

Маълум қилинишича, воқеа 26 апрель куни Чўлқувар қишлоғида содир бўлган. Инглиз тили фани ўқитувчиси Л.Э. 2-Б синфда инглиз тили фанидан дарс ўтаётганида орқа партада шовқин бошланган. Аёл уларни «Тўғри ўтиринглар», дея огоҳлантириш мақсадида танбеҳ берган. Аниқланишича, орқа партада «нолевой» синфидаги болалар ўтирган бўлган. Аёлнинг таъкидлашича, шу мактабда дарс берадиган бошқа педагог аёл ҳам «нолевой»да ўқийдиган фарзандини шу синфга киритиб қўйган. Бола шовқин кўтаргани учун унга танбеҳ берилган.

Дарс тугагандан сўнг боланинг онаси келиб, аёл билан жанжал қилган ва ўқувчилар қаршисида урган.

«Дарс тугаб, 5-соат бошлангандан кейин 1-А синфга инглиз тили фанидан дарсга кирганимдан сўнг, ўша боланинг онаси ёнимга келди. ‘Нима учун фарзандимга уришасан, урдинг, 2 шапалоқ урдинг’, деб туҳмат қилди. Шундан кейин бу аёл биринчи синфларнинг олдида мени ура кетди. Мен агар бирор айб иш қилган бўлсам, узр сўрайман дедим. Аммо у менга қулоқ солмади», — дейди аёл.

Фото: «Nasafnews»

Ўқитувчининг таъкидлашича, синфда юз берган жанжал директорнинг хонасида ҳам давом этган.

«Дарс пайтида директор мени чақиртирди. Борганимда, ўша ўқитувчимизнинг оналари келган экан. Катта ёшли онахон. У киши менга ‘Сен нега неварамни урасан, мен сени йўқ қиламан, бўшаттираман’, деб таҳдид қила кетди», — дейди у.

Шу билан бирга, аёл хонадан ташқарига чиққанидан кейин улардан бири аёлнинг юзига шапалоқ туширган. Иккинчи қаватдан опаси келиб, у ҳам уриб, калтаклаган. Калтаклангани оқибатида ўқитувчининг оёқ ва қўл билакларига тан жароҳати етган. Айни пайтда аҳволи ёмон экани, УЗИ текширувидан ўтгач, ҳомиласини йўқотиш хавфи юқорилиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан мактаб директори О.Н. инглиз тили ўқитувчисининг ўзи болани урганини айтиб, воқеани арзимаган тортишув дея изоҳлаган:

«Дарсга халақит берган ‘нолевой’лардан 2 тасини икки шапалоқ урган. Улардан бири бориб онасига воқеани айтган. Онаси боланинг момоси билан олдимга келиб, ‘Неварамни урибди, мана, бети қизариб кетган’, деди. Мен момога ўзингизни қизингиз ҳам ўқитувчи-ку, дедим. Эртага қизингизни бирор киши уриши мумкин, билмай ургандир, ҳеч нарса қилмайди, дедим», — деган директор.

Шунингдек, директорнинг айтишича, коридордаги ҳолат кузатув камерасига тушган. Тасвирлар текширилганда ўша боланинг бувиси ўқитувчига икки марта қўл кўтаргани ва опаси урганда қўли теккан ёки тегмагани кўринмагани маълум бўлган. Воқеа содир бўлган куни ‘участковой’ чақиртирилган. Аёлдан кечирим сўралганидан сўнг, бу иш ёпилган.

Бундан ташқари, аёлнинг ўзи билан бирга ишлайдиган турмуш ўртоғи хотини болани урмаганини таъкидлаган.

«Оддий бир даккини катта ваҳима қилиб, бошқа синфга дарс ўтаётган вақтида синфидан чақириб олиб, ‘мени боламни нимага урдинг’, деб туҳмат қилган. Биз Яккабоғдан шу ердаги болаларни ураман, деб боряпмизми? 6 ёшли болани ким, қандай қилиб ура олади?», — деган аёлнинг турмуш ўртоғи.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада аёл эри ва унинг акаси томонидан калтаклангани айтилган видео бўйича маълумот берилгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг ҳолат ўрганилиб, воқе юзасидан қўшимча маълумот берилгани маълум қилинган.

Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022