Андижонда кредит маблағини талон-торож қилган бозор раҳбари ушланди

Андижон туманида картошка захираси учун ажратилган 646,6 миллион сўм кредит маблағини талон-торож қилган бозор раҳбари ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан «Агробанк» АТБ Андижон вилояти филиали ва туман ҳокимлигининг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда тумандаги Куйган-ёр деҳқон бозори МЧЖ раҳбари У.Х. ва бошқалар қиш–баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш мақсадида «Агробанк» АТБ Андижон филиали томонидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан харид қилинган 646,6 миллион сўмлик 149 тонна картошкани сотиб юборган. Сотувдан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирилмасдан талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда кредит маблағини талон-торож қилган раҳбар ушлангани, шунингдек, Фарғонада банк ходимлари шериклари билан 583 миллион сўмлик кредитни талон-торож қилгани хабар қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео