ИИВ Тошкент метрополитенида поезд тўхтаб қолгани юзасидан қўшимча маълумот берди

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатида 28 апрель куни электропоезд тўхтаб қолгани хабар қилинганди. Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Хабарга кўра, поезд ток қабул қилиш мосламаларида носозлик юзага келган. Оқибатда контакт рельсга 71 метр масофада зарар етган. Электропоезд ташқи кўприкдан «Новза» бекатига 100 метр ичкарида тўхтаб қолган.

Таъкидланишича, поезд ичида 338 нафар йўловчи эвакуация қилинган. Ҳолат метрополитен ходимлари томонидан бартараф этилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 28 апрель куни 17:50 да содир бўлганди. Чилонзор йўналишидаги поездлар чекланган режимида ҳаракатланган. Шу куннинг ўзида барча носозликлар бартараф этилган ва барча поездлар белгиланган ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳаракатлана бошлаган. Кейинчалик Антимонополия қўмитаси ҳолатни назоратга олган.

Маълумот ўрнида, 18 март куни метронинг ерусти Сергели йўналиши бошланиш жойида икки поезд тўқнашиб кетганди. Тўхтаб қолган таркибга ортидан келган бошқа бир таркиб келиб урилганди.

Шунингдек, 7 апрель куни «Ғафур Ғулом» бекатида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди, оқибатда йўловчилар бошқа таркибга кўчирилди, юрмай қолган поездни бошқа бир поезд шатакка олишига тўғри келганди.

Кейинчалик 8 апрель куни Сергели йўналишида метро ерусти йўлида тўхтаб қолди. Контакт рельсининг кронштейнлари чиқиб кетди, бунинг оқибатида вагонлардаги йўловчилар ерусти метроси бўйлаб пиёда ҳаракатланди.

Бундан ташқари, 9 апрель куни метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида метро вагони эшигини ёпмай ҳаракатланган эди. Бунинг оқибатида хизмат вазифаларини нотўғри бажаргани учун машинист, электромонтёр-чилангар ва электр ҳаракатланувчи таркибнинг катта устаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023