Ўзбекистонда ташкилотларнинг архив ҳужжатларига етказилган зарар учун қандай чоралар кўрилади?
АОКАда 1 май, шанба куни «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Алиев иштирокидаги брифингда Ўзбекистонда ташкилотларнинг архив ҳужжатларига етказилган зарар учун қандай чоралар кўрилиши ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Қайд этилишича, ташкилотларнинг архив ҳужжатларига етказилган зарар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 2154- моддаси (Архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан қуйидаги чоралар кўрилади:
Архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш,улардан фойдаланиш, худди шунингдек, архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари учун: фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача жарима солиш белгиланган. Мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиш кўзда тутилган.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Мансабдор шахслар ва хизматчилар фаолиятида мазкур ҳолат аниқланса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Маълумот учун, ҳозирда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари 245 минг сўмни ташкил этади.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Жиноят кодексида «оммавий тартибсизликка даъват қилганлик» учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабар берилганди.