Қибрайда янги боғ, Туркияда Меҳнаткашлар куни, Сардоба фожиасига бир йил — 1 май суратлари
Эътиборингизга 1 майнинг энг қизиқарли суратларини тақдим этамиз.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди.
«Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман», – деди Шавкат Мирзиёев. Давлат раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди. Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.







Ҳар йили 1 май бутун дунёда Меҳнаткашлар куни сифатида нишонланиб келинади. Шу муносабат билан бугун Туркияда ҳам бир гуруҳ фаоллар кун муносабати билан Истанбулнинг Таксим майдонидаги обидага гулчамбар қўйди.






Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Кунлик касалланиш ҳолатлари кунига 400 мингдан ошмоқда. Бу ҳам етмаганидек, бугун коронавирус беморлари даволанаётган шифохоналарнинг бирида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлган.







Бундан роппа-роса бир йил олдин Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборида техноген ҳалокат содир бўлган ва оқибатда минглаб одамлар бошпанасиз қолган эди. Келинг, яна бир бор ўша кунга суратлар ёрдамида қайтайлик.






