Тошкентда «Matiz» ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 1 май, шанба куни «Matiz» ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида «Matiz» ҳамда «Cobalt» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситалари ағдарилган. ЙТҲ оқибатида «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчисига ҳамда «Cobalt» машинасининг икки нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда «Cobalt» билан тўқнашган «Nexia» зовурга ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ағдарилгани хабар қилинган.