Бухорода ишқий муносабатларни сир сақлаш учун эркакдан пул талаб қилган аёл ушланди

Бухоро вилоятида жиззахлик аёл икки йил аввал танишган йигитидан ўртадаги ишқий муносабатларни сир сақлаш, унинг оила аъзоларига айтмаслик учун пул талаб қилди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, жиззахлик Г.С. икки йил муқаддам бухоролик А.Р. билан яширинча ишқий муносабатларга киришган. У оиласидан ажрашгач, А.Р.нинг таклифига биноан Бухоро шаҳридаги ижара уйида яшай бошлаган. Оилали А.Р. унга кўп миқдорда пул бериб тургани таъкидланган.

Қайд этилишича, у эркакка ишқий муноасбатлар чоғида касаллик орттирганини маълум қилиб, уни даволаш учун катта миқдорда пул сўраган. Аммо А.Р. бунча пулни беролмаслигини айтгач, орадаги сирни унинг оила аъзоларига ошкор этиши билан таҳдид қилган. Шундан сўнг эркак ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага аёлнинг товламачилиги юзасидан ариза ёзган. Шунга асосан Г.С. ундан 3 миллион сўмни олаётганда қўлга олинган.

Маълум қилинишича, суд аёлни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан айбли деб топган ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинланган.

Аввалроқ Наманганда шахсий ёзишмаларини тарқатиб юбормаслик учун йигитдан 1000 доллар талаб қилган қиз ушлангани ва Наманганда танишини кийимсиз ҳолда видеога олиб, тарқатиб юбормаслик учун 20 миллион сўм сўраган эркаклар қўлга олингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Жиззахда эр Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда