Ўзбекистонда темир йўлда ҳаракатланиш хавфсизлиги бузилишлари сони қанчага ошгани очиқланди

АОКАда 1 май, шанба куни «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов иштирокидаги брифингда 2021 йил 1-чоракда темир йўл транспортида ҳаракатланиш хавфсизлиги бузилишларининг умумий сони 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ошгани ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати

Таъкидланишича, темир йўл транспортида ҳаракатланиш хавфсизлиги бузилишлари кўрсаткичи 2021 йил 1-чорагида 26 та ҳолатни ташкил этган. Айнан 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 13 та ҳолат қайд этилгани аниқланган. Шундан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли темир йўлларда поездлар ҳаракат хавфсизлиги бузилиши бўйича 13 та ҳолатга йўл қўйилган. Шунингдек, бу кўрсаткич 2020 йилнинг 1-чорагида 10 та ҳолатни ташкил этган.

Фирдавс Хайриддиновнинг сўзларига кўра, саноат корхоналари шохобча йўлларида 2021 йилнинг 3 ойи давомида 13 та темир йўл ташишлари хавфсизлиги бузилишларига йўл қўйилган. 2020 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 3 та ҳолатни ташкил қилган (яъни 3 баробарга кўпайган).

«Ўзбекистон темир йўллари», вазирлик ва идораларга қарашли темир йўлларда йўл қўйилган темир йўл ташишлари хавфсизлиги бузилишлари таҳлил қилинганда, асосан, 16 ҳолатда – ҳаракатдаги таркиб ва техник воситаларнинг техник носозликлари аниқланган. Шу билан бирга, 9 ҳолат эса – «инсон омили»нинг салбий таъсири сабабли юзага келгани маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги темир йўл қурилиши ҳамда Ўзбекистон бўйлаб янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, «Тошкент метрополитени» «Ўзбекистон темир йўллари» тузилмасидан чиқарилгани маълум қилинганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди