Қозоғистонда ўзбекистонлик аёл қулликда ушлангани ва 12 ёшидан номусига тегилгани маълум бўлди — видео

Олмаоталик йигит ўзбекистонлик аёлни 12 ёшлигидан номусига тегиб, калтаклагани маълум бўлди. Бу ҳақда «Astana» телеканали хабар берди.

Кадр: YouTube

Хабар қилинишича, Рада 11 ёшида онаси ва бувиси билан Тошкентдан Олмаотага кўчиб келади. Қизнинг онаси уларни ҳеч нарсасиз қолдириб ташлаб кетади. Шу пайт 24 ёшли Олмаота фуқароси «ёрдам» таклиф қилиб, қизга бозорда савдо қилишида кўмаклашади ва кейин қизнинг номусига тегишни бошлайди.

Раданинг сўзларига кўра, Олмаота фуқаросининг ота-онаси бу ҳолатни билиб, бунга аҳамият бермаган. Йигит ҳар куни қизнинг номусига тегиб, қаршилик кўрсатганида уни урган. Қиз қочмоқчи бўлганида, тутиб калтаклаган. Рада 14 ёшида  ундан қиз, 16 ёшида эса ўғил кўради. Бироқ ўғли 3 ойлигида вафот этади.

«Унинг онаси полицияга боланинг отаси кимлигини айтмасликни  илтимос қилди. Мени депортация қилишлари, фарзандимни эса болалар уйига беришларини айтиб таҳдид қилди. Шу сабабли бола шифокорлар кўригидан ўтмади, полиция ходимлари ҳам келмади. Бола вафот этганида ўзлари ювиб кўмишган», — дея маълум қилган жабрланувчи.

Қиз 18 ёшидагина қулликдан қочолган. Ҳозирда у қизи билан «автомойка»да яшаб, ҳам ишлайди. Унга нисбатан зўравонликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинган.  Бироқ унинг ота-онаси ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

«НеМолчитеДети.kz» жамоат фонди директори қиз йигитнинг онасига шикоят қилганида у қизга жим туришини айтгани, қизнинг бувиси бу ҳақда эшитиб, жанжал бошланганини айтган.  Шунингдек, йигитнинг отаси жанжалга аралашиб, агар кимдир кимгадир шикоят қилса, уларни бўлакларга бўлиб, кучукларга ем қилишини, ҳеч ким уларни изламаслиги, агар полиция улар ҳақида билса, чет элда ноқонуний бўлганлиги учун қамоққа тушишларини айтган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура ва полиция ҳодимлари тергов ишлари олиб бормоқда. Агар йигитнинг айби исботланса, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Рада йигитнинг ота-онасига ҳам чора кўрилишини сўраган.

Аввалроқ Россияда 13 ёшли боланинг номусига теккан ўзбекистонлик эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда номаълум шахс ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни пичоқлаб кетгани маълум қилинган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023