Андижонда «Labo» «Газ» юк автомобилига бориб урилди — видео
Андижон вилояти Асака туманида 2 май куни «Labo» «Газ» юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, тўқнашув соат 14:00 атрофида туманнинг Янгисор кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 22 ёшли ҳайдовчи У.А. «Labo»ни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган 23 ёшли ҳайдовчи С.М.га тегишли «Газ-53» юк машинасининг орқа томонига урилган.


Оқибатда «Labo» ҳайдовчиси У.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида «Damas» фоторадар ўрнатилган «Nexia-3» билан тўқнашгани ва Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланган «Captiva» «Nexia» билан тўқнашиб, «Москвич»га урилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Бухорода «Cobalt» ва «Damas» тўқнашиб кетгани маълум қилинган.