Бангладешда юк кемаси ва қайиқ тўқнашди — видео
Бангладешда тезюрар йўловчи қайиғи ва юк ташувчи кеманинг тўқнашиши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «France24» хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 3 май куни Шибчар шаҳри яқинидаги Падма дарёсида содир бўлган. Бортида 30 дан ортиқ йўловчи бўлган қайиқ дарё станциясига яқинлашаётганда кема билан тўқнашган.
Bangladeş'te tekne kazası: 26 ölü
▪️Bangladeş'in merkezi Madaripur bölgesindeki Padma nehrinde, yolcu dolu bir sürat teknesi ile kum yüklü bir gemi arasında meydana gelen çarpışmada en az 26 kişi hayatını kaybetti. pic.twitter.com/F2UkUAk2sk
— EHA MEDYA (@eha_medya) May 3, 2021

«Ҳозиргача 26 жасадни топдик, улар орасида бир аёл бор. Шунингдек, беш киши яраланган», — дея хабар берган полиция расмийси Амир Ҳуссейн.

Ҳодиса жойига етиб борган қутқарув-қидирув гуруҳлари қайиқ иккига бўлиниб кетгани, юзлаб қишлоқ аҳолиси қутқарув ишларини олиб борганини маълум қилган. Шунингдек, изсиз йўқолган йўловчилар сувда чўкиб кетгани тахмин қилинган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўртаер денгизида ноқонуний мигрантлар қайиғи ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Индонезияда бортида 53 киши бўлган сувости кемаси ғойиб бўлгани маълум қилинган.