Бугун оқшоми. Номаълум масжид «бузғунчилари», вакцинадан кейин ҳам коронавирусга чалинганлар, президент лавозимини қайта номламоқчи бўлган Россия ва 3 майнинг муҳим хабарлари

Май ойининг дастлабки ҳафтаси ҳам бошланди. Ушбу ҳафтанинг биринчи кунидан тайёрланган энг сара хабарлар дайжестини қуйида тақдим этамиз.

Ўзбекистонда эмланганлар орасида вирус билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Ҳамма айб беморларнинг ўзида.

Маълум қилинишича, фуқароларда эмлашдан кейин коронавирус инфекцияси пайдо бўлмоқда. Бунга эмланганлар вакцинациядан сўнг доимий равишда ўз саломатликларини ҳимоя қилмаслиги сабаб бўлмоқда. Вакцина қабул қилган фуқаролар ҳам карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари зарур.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, ҳозир эмланган фуқаролар вакцинациянинг энди биринчи босқичини ўтказган. Эмлашдан кейинги тўлиқ иммунитет шу вакцина билан белгиланган тартиб бўйича 2 ёки 3 босқичда эмлангандан сўнг ҳосил бўлади. Хуллас, карантин қоидаларига барибир амал қилиш керак. Бўлмаса, қўпол бўлса ҳам айтиш керак, Ўзбекистонда эмланган орасида ўлим ҳолати қайд этилиши ҳам ҳеч гап эмас.

Аммо вакцина ҳаммасини ҳал қилмаслиги мумкин: Ўзбекистонда қўлланилаётган вакциналар «африканча» штаммга қарши самарасиз экани маълум қилинди. Мазкур штамм ўзига хос кечуви, дори воситаларига турғунлиги мавжуд ва вакцинациянинг бу штаммга таъсири бугунги кунда ўрганиш жараёнида. Тўлиқ тасдиқланган маълумотлар йўқ.

Фото: «Fotolia»

Андижонда коронавирусга чалинган бемор вафот этдими? Йўқ. Аммо вилоятда беморлар сони кескин ошди. Бугунги кунда Андижонда 86 та касалланиш ҳолати кузатилган. Шунингдек, COVID-21 пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳам ёлғон, уларда ҳеч қандай асос йўқ.

Тошкентда янги қурилаётган «Исломобод» масжидининг икки минораси ярмигача бузилди. Бунга ким томонидан буйруқ бўлгани номаълум.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Тошкент шаҳар Олмазор туманида қурилаёган «Исломобод» масжидининг 2 минораси бузиб ташланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, минораларнинг бузиш ишлари 30 апрель куни бошланган. Бу буйруқ ким томонидан берилгани маълум эмас. Бироқ 2 май куни ҳокимият томонидан бузиш ишларини тўхтатиш бўйича топшириқ келган ва ишчилар у ердан кетган. Бузиш ишлари ҳозирча тўхтатилган. Лойиҳа мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда 2020 йилда электрон сервислар қанча солиқ тўлагани маълум бўлди. Энг кўпини Facebook, энг камини Яндекс тўлаган.

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йилда Facebook 5 миллиард 981 миллион, Google 3 миллиард 453 миллион, Apple 1 миллиард 934 миллион сўм, Netflix 190 миллион сўм бюджетга солиқ тўлаган.

Шунингдек, электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар республика бюджетига 2021 йил I чоракда 4,3 миллиард сўм солиқ тўлашга улгурган. Бугунги кунга қадар Ўзбекистондаги 26 та хорижий компания қўшича қиймат солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Кун қаҳрамони: Бухорода ички ишлар ходими ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлган аёлни қутқариб қолди.

Фото: «Bugun.uz»

Бухоро шаҳрида 51 ёшли аёл ўзини қурилиши тугалланмаган бинонинг 8-қаватидан ташламоқчи бўлди. Воқеа жойига етиб келган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходими, катта лейтенант Мирзаев Иззат Чориевич у билан тушунтириш ишлари олиб бориб, ушбу ҳаракатларнинг олдини олган. Ходимнинг усталик билан амалга оширган ҳаракатларини ушбу манзилда томоша қилишингиз мумкин.

Хўш, оламда нима гап?

«Толибон» Афғонистондаги ҳарбий базани портлатиб юборди. Ташкилот Фарах вилоятининг Бала-Балук туманидаги ҳарбий базага махсус қазилган туннель орқали кирган ва у ерда портлаш содир этган. Бунинг оқибатида 20 нафар аскар ҳалок бўлган.

«Ажойиб Россиядан ажойиб таклиф»: Владимир Жириновский президент лавозимини қайта номлашни таклиф қилди. Россия Либерал-демократик партияси раҳбари «президент» сўзи инглиз тилидан ўзлашган сўз эканини таъкидлаб ушбу таклифни берган. Унинг сўзларига кўра, Англия ва АҚШда болалар русларда ҳатто бошқарув лавозими учун русча сўз ҳам йўқ, деб русларнинг устидан кулар экан.

Жириновский Россия давлат раҳбарини «олий ҳукмдор» деб аташ кераклиги, бироқ «қирол» ва «монарх» варианти эскирганини таъкидлаган.

Россия миграция хизмати ходими ўзбекистонлик фуқарони калтаклади. Россиянинг Томск миграция хизмати ходими ўзбекистонлик фуқарони Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича биносида калтаклади. Сирож исмли жабрланувчи у ерга ҳибсга олинган танишининг ҳужжатларини олиб келган.

Кадр: YouTube

Миграция xизмати ходими ундан аввал паспортини, сўнг қўлидаги машина калитини кўриб, ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилган. У гувоҳномани тақдим этишни хоҳламаган. Шундан сўнг ходим уни бошқа хонага олиб кириб, бошқа одамлар олдида калтаклашни бошлаган.

Воқеадан сўнг жабрланувчи ҳуқуқбузарларга қарши чора кўришни сўраб дарҳол полицияга мурожаат қилган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023