Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистонда 2020 йилда электрон сервислар бюджетга қанча солиқ тўлаганини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 2020 йилда Facebook 5 миллиард 981 миллион сўм, Google 3 миллиард 453 миллион сўм, Apple компанияси 1 миллиард 934 миллион сўм, Netflix 190 миллион сўм солиқ тўлаган. Шунингдек, Booking.com эса 181 миллион сўм, Яндекс 136 миллион сўм сўлиқ тўловини амалга оширган.

Шу билан бирга, электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар республика бюджетига 2021 йил I чоракда 4,3 миллиард сўм солиқ тўлаган. Қайд этилишича, 2021 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистондаги 26 та хорижий компания қўшимча қиймат солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь–март ойларида ҳисобланган солиқнинг қанчаси ихтиёрий тўлангани хабар қилинган эди.