ХТВ Қашқадарёда калтакланган ҳомиладор ўқитувчи иши юзасидан муносабат билдирди
Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 50-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Хабарга кўра, калтакланган инглиз тили фани ўқитувчиси олис ҳудудга бориб ишлаётган ҳомиладор аёл бўлгани бутун жамоатчиликнинг ғазабини келтирган. Калтаклаган шахснинг ўзи ҳам ўқитувчи экани маълум қилинган. Вазирлик жамоатчилик кенгаши аъзолари суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ўқитувчини калтаклашда айбдор деб топилган шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиб, келгусида бошқа шахсларга ҳам дарс бўлиши учун бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилишни сўраган.
«Буни кечириб бўлмас ҳолат, деб ҳисоблаймиз», дейилади вазирлик баёнотида.
Мавзуга доир: Андижонда ўқувчи мактабга телефон олиб боргани учун ўқитувчи ва фарзанди томонидан калтаклангани айтилмоқда
Аввалроқ Қашқадарё ИИБ ўқувчига 2 қўйгани учун калтакланган ўқитувчи иши бўйича маълумот берганди.