Ўзбекистон Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборди
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан 2 май куни Туркияга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, Туркияга ёрдам юбориш тўғрисида ҳукумат фармойиши қабул қилинган. Унга кўра, «Uzbekistan Airways» томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилган.
Шунингдек, томонлар коронавирус инфекциясининг шиддатли тарқалишига қарши курашишда ҳамкорлик қилиб келаётгани таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистондаги муҳтож оилаларга озиқ-овқат тарқатгани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Ҳиндистонга 100 та кислород аппарати совға қилгани маълум қилинган.