Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди
«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини элон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида 5 май куни ҳаво ўзгариб туради, шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 28–30 даража иссиқ бўлади. 6 май куни шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секундтезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–6 майда 19–24 даража, 7–8 майда 17–22 даража, кундузи 28–33 даража, фақат 6 майда 30–35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5 майда 19–24 даража, 6–8 майда 17–22 даража, 5–6 май куни кундузи 27–32 даража, 7–8 майда 30–35 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 ва 8 майда ёғингарчилик кутилмайди. 6 май куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. 7 майда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–6 майда 14–19 даража, 7–8 майда 12–17 даража, кундузи 5 ва 7 майда 25–30 даража, 6 майда 23–28 даража, 8 майда 28–33 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 7–8 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–6 майда 19–24 даража, 7–8 майда 17–22 даража, кундузи 5 ва 7 майда 28–33 даража, 6 майда 25–30 даража, 8 майда 30–35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 ва 8 майда ёғингарчилик кутилмайди. 6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 7 майда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–7 майда 14–19 даража, 8 майда 12–17 даража, кундузи 5 майда 30–35 даража, 6–8 майда 25–30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 5–7 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 8 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–7 майда 9–14 даража, 8 майда 5–10 даража, кундузи 5 майда 15–20 даража, 6–8 майда 12–17 даража бўлади.
