Ўзбекистонда январь–март ойларида қанча цемент ишлаб чиқарилгани очиқланди
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь–март ойларида корхоналар томонидан қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг январь–март ойларида корхоналар томонидан 2,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14,1 фоизга ошган.
- 2021 йилнинг январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз);
- 2021 йилнинг январь–февраль ойларида 1,3 миллион тонна (ўсиш суръати 118,4 фоиз) цемент ишлаб чиқарилган.
Таъкидланишича, цемент ишлаб чиқариш мамлакат миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилоятида 41 фоиз, Тошкент вилояти 40,5 фоиз ҳамда Фарғона вилояти 9,6 фоиз ҳиссасига тўғри келган.
Аввалроқ Ўзбекистонда январь–март ойларида ЯИМ миқдори қанчани ташкил этгани маълум бўлгани, шунингдек, январь–март ойларида ҳисобланган солиқнинг қанчаси ихтиёрий тўлангани хабар қилинган.