«Журналист ва блогерлар маҳоратларини ошириб бориши зарур» — Шерзод Асадов

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа ҳафталигида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов журналистика ҳақида сўзлади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу ҳафталик доирасида беш кун давомида ўнлаб конференциялар, мастер-класслар, фильмлар намойишлари, фестиваллар, ижодий учрашувлар, форумлар ва тақдимотлар ўтказилади. Унинг биринчи кунида эса Президент матбуот котиби журналистика ва бу соҳанинг Ўзбекистондаги фаолияти борасида фикр билдирган.

«Демократик принципларнинг шаклланиши ОАВ ҳамда блогерлар фаолиятининг эркин бўлишига замин яратади. Шу ўринда, сўнгги йиллар мамлакатда ахборот эркинлигига катта эътибор қаратилмоқда! Маълумки, ҳар қандай соҳада тез ва тўғри йўналиш замонавий тараққиётнинг омили бўлиб хизмат қилади. Журналист ва блогерлар ҳам, албатта, бу борада ўз маҳоратларини ошириб бориши зарур.

Журналистлар ва журналистика бу жамиятнинг муҳим органи бўлиб, доим ислоҳотларга муҳтожлик сезади. Ана шу ислоҳотларни самарали тарзда амалиётга татбиқ этиш соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади», — деди Шерзод Асадов.

Мазкур медиа ҳафтлик дастуридан махсус тақдимотлар ва медиа-тадбирлар, мамлакатнинг олий таълим муассасалари ва етакчи оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик меморандумларининг имзоланиши, иқтидорли ёшларга махсус жиҳозларни тақдим этиш маросими, ёшлар медиа-студияларининг очилиш маросими, ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган фильмларнинг очиқ намойишлари ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, ҳафталикнинг барча тадбирлари ёш журналистлар, иқтидорли ёш мутахассислар ва талабаларнинг касбий маҳоратини, билим даражасини оширишга, ижодий ва касбий ривожлантиришга йўналтирилган.

Медиа ҳафталик тадбирлари 2021 йил 3–7 май кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида, шунингдек, маҳаллий телеканалларнинг студияларида бўлиб ўтади.

Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022