Қорақалпоғистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилади

Тошкент шаҳрида 3 май, душанба куни Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «ACWA Power» ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар қилди.

Фото: «Fotolia»/ Иллюстратив

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа Қорақалпоғистонда 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишдан иборат бўлиб, у фойдаланишга топширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақаси ва дунёдаги энг йирик шамол электр станциясига айланади.

«Ушбу лойиҳа мамлакатингиз учун яна бир муҳим ютуқ ҳисобланиб, ‘ACWA Power’ компаниясининг улкан қайта тикланадиган энергия манбалари ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун Ўзбекистонда ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатингиз билан ҳамкорликда ишлашга содиқлигини кучайтиради», — деди Саудия Арабистони компанияси раиси Муҳаммад Абунайян.

Маълум қилинишича, лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши ва йилига тахминан 2,5 миллион тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, бу ҳукуматнинг ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун ўн йил ичида қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш мақсадларига бевосита ҳисса қўшади.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

«Энергия ишлаб чиқарувчи сифатида биз Ўзбекистонда кам углеродли иқтисодиётга ўтишда Яқин Шарқ ва айниқса саудиялик ҳамкорларимиздан кўп нарсаларни ўрганмоқдамиз. ‘ACWA Power’ лойиҳаси ушбу жараёнга катта ҳисса қўшади. Бизнинг режамиз 2030 йилга бориб электр энергиямизнинг 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқаришдир», — деди энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг энергетика соҳасида амалга оширилаётган стратегик ислоҳотларга мувофиқ мамлакатнинг энергия балансини диверсификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Маълумот ўрнида, «АCWА Power» компанияси  Бухоро ва Навоий вилоятларида йил бошида тузилган умумий ишлаб чиқариш қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол энергетикаси лойиҳасининг инвестори ҳисобланади. Бу борада электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартномалар (PPA) ва инвестиция шартномалари имзоланган. Бундан ташқари, Саудия компанияси Сирдарёда юқори самарадорликка эга бўлган, умумий қуввати 1500 МВтга тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Аввалроқ Навоийда 500 минг уйни электр энергия билан таъминлайдиган шамол электр станцияси қурилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиши маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023