Сирдарёда юқумли касалликлар шифохонаси бўлим бошлиғи ошпаз аёлни сўкди — видео
Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бўлим бошлиғи шифохона ошпазига сўкингани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, YouTube каналларининг бирида ва қатор ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходимлар бўлими бошлиғи ва шифохона ошпази ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалган. Таъкидланишича, Б.Ғоибназаров ўз хонасида ўтирганида унинг ёнига шифохона ошпази ёрдамчиси М.Нориева кирган. Улар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Натижада аёл телефонининг камерасига бўлиб ўтган воқеаларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида касаба уюшмаси, Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Мирзаобод туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, бошқарма тафсилотлар тўлиқ ўрганиб бўлингач, қўшимча расмий жавоб беришини маълум қилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Наманганда хитойлик шифокорлар калтакланиб, 200 миллион сўм пули ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди.