ССВ коронавирусга чалиниш ва касалликка қарши эмланиш нисбати бўйича маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда касаллик қайд этилиш бўйича антирекордлар қайта-қайта янгиланиб турганини таъкидлаб, коронавирусга чалиниш ва касалликка қарши эмланиш нисбати қандайлиги бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Вазирликнинг таъкидлашича, касаллик қайд этилиш бўйича антирекордлар қайта-қайта янгиланиб турибди. Бунга аҳоли орасида карантин тартибларига беписанд бўлиш ҳолатлари асосий сабаб бўлмоқда. Хусусан, 1 апрель куни 5018 нафар фуқаро эмланган, 189 та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, жами касалланганлар сони 83 239 нафарга етган. 30 апрелда эса эмланиш кўрсаткичи 797 781 нафарга етган, 442 та янги касалланиш аниқланиб, умумий касалланиш кўрсаткичи 91 250 нафарга етган.

«Эътибор беринг, қарийб бир ой давомида 800 минг нафарга яқин аҳоли касалликка қарши эмланган, 8 минг нафардан ортиқ фуқаро касалликка йўлиққан. Бу ҳар 100 та эмланиш ҳолатига 1 та касалланиш ҳолати тўғри келяпти дегани. Таъкидлаш лозимки, ҳали вирусга қарши вакцина олган ҳеч бир фуқарода коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмади. Шундай экан, ҳамюртларимиз вакцинация жараёнларида фаол бўлишлари касаллик тарқалишини тўхтатишнинг асосий омили бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ой охирига келиб хавфости гуруҳига киритилган аҳолининг 25,3 фоиз қисми коронавирусга қарши эмланган. Уларнинг нисбати қуйидагича:

  • 65 ёш ва ундан катта фуқаролар — 350 263 нафар;
  • тиббиёт ходимлари — 265 217 нафар;
  • мактаб ўқитувчилари — 117 384 нафар;
  • мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 36 699 нафар;
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 28 218 нафар.

Шунингдек, ССВ фуқароларни огоҳлантириб, касаллик тарқалишининг олдини олишнинг икки чораси — карантин тартибларига амал қилиш ва эмланиш — борлигини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда эмланганлар орасида вирус билан қайта касалланиш ҳолатлари қайд этилаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ортиб кетганига изоҳ берганди.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди